English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилоятида ноқонуний майнинг қурилма фош этилди
13:19 / 2023-11-21

Хоразм вилояти Урганч туманидаги “С.” МЧЖнинг биносида майнинг қурилмаларидан ноқонуний фойдаланиб келинган. Бу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва электр таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланди.

Унда маълум бўлишича, фуқаро O.O. га тегишли умумий истеъмол қуввати 228,8 кВтни ташкил этадиган майнинг қурилмалари электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарорининг 1-иловасида назарда тутилганидек, электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларини бузганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилди.  

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ноқонуний ҳолат туфайли давлат манфаатларига 1 миллиард 60 миллион 205 минг сўм зарар етказилган. Айни пайтда бу ҳақда тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.  

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,  

ЎзА