Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилояти хабарлари— қисқа сатрларда
11:41 / 2025-11-20

Урганчда “Фуқаролик жамияти ҳафталиги” доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Унда “Юксалиш” ҳаракати ташаббуси билан  жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилаётган фуқаролик жамияти ривожига оид янги концепция лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига эътибор қаратилди.

[gallery-26332]

Ўзбекистонда 2026–2030 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепсияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида мазкур ташаббус очиқ муҳокамалар, инклюзив ва фуқаролик жамиятининг фаол иштирокида ўтказилмоқда.

Ўтказилган  муҳокамада вилоятдаги  нодавлат нотижорат ташкилотлари,  илмий муассасалар, давлат идоралари, ОАВ вакиллари, жамоатчилик фаоллари   иштирок этди.  

Муҳокама жараёнида  қатнашчилар томонидан аниқ ечимлар, амалий таклифлар  билдирилди ва  ушбу фикрлар  концепсия лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинади.

Чунки, бу каби муҳокамаларнинг асосий мақсади  ҳужжатни марказдан эмас, балки қуйидан бошлаб фуқароларнинг ўз ташаббуслари ва таклифларига таяниб шакллантиришдир.

***  

Жорий йилнинг 18–19 ноябрЬ кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Германия олий таълим муассасалари ректорлари форуми нафақат икки давлат ўртасидаги илмий-академик  алоқаларнинг мустаҳкамланиши, балки олий таълим тизимида янги амалий ҳамкорлик механизмларининг шаклланаётгани билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.  

Мазкур форумда эътибор ишлаб чиқаришга йўналтирилган, аниқ натижа берадиган қўшма лойиҳалар сифати ва самарадорлигига қаратилди. Бу эса икки давлат таълим тизимлари ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.

Форумда Урганч давлат университети раҳбарияти ҳам иштирок этиб, муҳим келишувларга эришди.

Урганч давлат университети делегациясининг мазкур форумдаги иштироки Германия таълим ва илмий ташкилотлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга, халқаро илмий маконнинг фаол иштирокчисига айланишга хизмат қилади.

***  

Профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида шахмат ва шашка спорт туридан вилоят босқичи мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан жамоалар фаол иштирок этдилар.

Якуний натижаларга кўра, шахмат бўйича қизлар ўртасида Мухлиса Қуранбоева, ўғил болалар ўртасида Ферузбек Шерипбоев биринчи ўринни эгаллади.  

Шашка синовларида эса Фарангиз Жуманазарова қизлар, Умидбек Раҳимбоев ўғил болалар ўртасида ғолиб бўлди.  

А.Шокиров, ЎзА