Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
09:38 / 2025-08-23

Мустақиллик байрами арафасида Урганч шаҳридаги марказий деҳқон бозори олдида қишлоқ хўжалиги ва озиқ- овқат маҳсулотларининг байрамолди савдо ярмаркаси ташкил қилинди.

Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган, маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган озиқ- овқат маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига таклиф этилмоқда. Шунингдек, бу ерда янги ўқув йили олдидан анъанавий мактаб ярмаркаси ташкил қилиниб, кенг ассортиментдаги ўқувчилар формалари, ўқув қуроллари савдога чиқарилган.

[gallery-24926]

Вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов деҳқон бозори савдо расталарини айланиб  маҳсулотларнинг нарх-навоси билан қизиқди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  ярмаркаси фаолияти билан танишди. Ҳар бир туман учун ажратилган савдо павильонларини кўздан кечириб, маҳсулот турларини янада кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.  

Бундай ярмаркалар вилоятнинг ҳар бир ҳудудида ташкил этилиб, халқимизнинг байрам дастурхони янада тўкин, файзли бўлишига хизмат қилади.

***  

Қўл жанги федерацияси Хоразм вилоят бўлимининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.  

Унда мамлакатимиз Президентининг 2022 йил 20 июнда қабул қилинган “Қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси, вилоятда мазкур  спорт турини янада оммалаштириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Қўл жанги федерацияси вилоят бўлимининг янги таркиби тасдиқданди.  

Йиғилишда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси раисининг ўринбосари Бахтиёр Мирзақулов иштирок этди. 

***

Юртимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва эпизоотик барқарорликни таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган.

Ушбу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Шухрат Жабборов Хоразм вилоятининг Янгиариқ, Хива ва Қўшкўпир туманларида эпизоотик барқарорликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Маҳаллаларидаги аҳоли хонадонларида бўлиб, чорва молларининг ҳолатини ўрганди. Учрашувлар давомида аҳолини қийнаётган муаммолар эшитилди ва тегишли тавсиялар берилди.

***

Хоразм вилоят “Тоза ҳудуд" давлат муассасига  маиший чиқиндиларни йиғишга мўлжалланган  "Isuzu"  русумли 12 та махсус  автомашина топширилди.  

Фойдаланишга топширилган техникаларнинг ҳар бири кунига 11 тонна чиқиндини йиғиб олиш қувватига эга. Мазкур  автотранспорт воситалари   Урганч шаҳри ва Урганч туманида чиқиндиларни олиб кетиш қамровини оширади ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишни таъминлайди.

Айни дамда вилоятидаги санитар тозалик билан шуғулланувчи корхоналардаги махсус техникалар сони 296 тага етди.

***  

"Хавфсиз ҳудуд" тезкор-профилактик тадбири ойлиги доирасида Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплутация монтаж бўлими ходимлари томонидан ҳаракат иштирокчиларига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида барча шахар-туман автомобил йўлларига ўрнатилиши керак бўлган жойларга янги йўл белгилари ўрнатилиб, эски йўл белгилари янгисига алмаштирилиб, пиёдалар ўтиш йўлаклари қайтадан чизилмоқда.

Бу борадаги ишлар вилоят ҳудуди бўйлаб давом этмоқда.

А.Шокиров, ЎзА