Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилояти хабарлари – қисқа сатрларда
16:10 / 2025-02-18

Хива шаҳрида "Арда Хива" мажмуаси – саёҳат оламига йўл!” тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирнинг бош мақсади маҳаллий ва хорижий сайёҳларни Хиванинг бетакрор туристик салоҳияти билан яқиндан таништириш, вилоятимизнинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш ҳамда анъанавий ҳунармандчиликни янада ривожлантиришдир.

Шу муносабат билан тадбир давомида меҳмонлар учун маданий дастурлар, ҳунармандчилик буюмлари кўргазмалари, гастрономик туризм намойишлари, қизиқарли экскурсиялар ва информацион сессиялар ташкил этилиб, уларга Хиванинг сирли ва мафтункор жозибаси ҳақида қимматли маълумотлар тақдим этилмоқда.

Эндиликда сайёҳлар ва меҳмонлар мазкур масканнинг бетакрор муҳитидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

***

Рамазон ойи арафасида Боғот тумани Нурафшон шаҳарчасида “Дарвеш бобо” жоме масжиди фойдаланишга топширилди. 

Янгидан бунёд этилган масжид 4000 нафар намозхонга мўлжалланган, замонавий талабларга жавоб беради ва барча қулайликларга эга. 

Масжиднинг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлар идораси Хоразм вилояти вакили Хайрулла Абдуллаев, туман ҳокими Жаҳонгир Назаров ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, туман аҳолисини масжид очилиши билан табрикладилар. 

Масжид ҳудудида замонавий таҳоратхона, имом-хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликка эга маъмурий бино ҳамда кутубхона ҳам мавжуд.

*** 

Боғот туманида Афғонистонда ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилганлигига 36 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. 

1979 йилдан 1989 йилгача давом этган Афғон уруши кўплаб боғотлик ўғлонларнинг умрига зомин бўлган. Хусусан, мазкур тумандан ҳарбий ҳаракатларда 245 нафар жангчи-фахрий мардонавор қатнашиб, юртимиз тинчлиги учун ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшишган.

Тадбир қатнашчиларининг давлат тинчлиги йўлида кўрсатган фидокорона хизматлари ёш авлод олдида ҳар қанча ибратга арзигулик экани таъкидланди.

Дилтортар куй ва қўшиқлар янграган байрам тадбирида тўкин дастурхон атрофида жам бўлган сафдошлар дуога қўл очиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини тиладилар.

*** 

Янгиариқ тумани ҳокими Зафарбек Матназаров туманда спортни оммалаштириш бўйича тизимни тўлиқ ва самарали йўлга қўйиш мақсадида тумандаги спорт мактаби масъуллари ҳамда мураббийлар билан учрашув ўтказди.

Айни пайтда тумандаги “Спорт мактаби” давлат муассасасида 30 га яқин мураббий 20 та спорт тури бўйича юзлаб ёш спортчиларга устозлик қилиб келишмоқда.

Туман ҳокими мутасаддиларга мазкур соҳани ривожлантириш, спорт муассасалари ва маҳалла ёшлар етакчилари ўртасида доимий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, учрашув давомида тумандаги ёш иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро спорт мусобақаларида иштироки учун уларга шарт-шароитлар яратиш юзасидан комплекс чора-тадирларни амалга ошириш вазифалари белгилаб олинди.

*** 

Тупроққалъа туманида “ЎзАвто” Хоразм филиали ва маҳаллий касб-ҳунар мактаби Германия тажрибаси асосида дуал таълим тизимини йўлга қўйди. 

Бу тизим орқали ёшлар назарий билим билан бирга ҳақ тўланадиган амалий меҳнат орқали касб эгаллайди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ёшлар билан очиқ мулоқотда туман ҳокими А.Жималязов, “ЎзАвто” Хоразм филиали директори С.Жуманиязов, “ЎзАвто” Асака филиали мутахассислари ва касб-ҳунар маркази вакиллари иштирок этди. 

Учрашув давомида ёшларнинг касбий тайёргарлигини ошириш, уларни замонавий саноат талабларига мослаштириш ва улар учун келажакда кенг имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

*** 

Урганч Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида спортнинг волейбол тури бўйича “Ў-17” ўғил болалар ўртасида Хоразм вилояти чемпионати бўлиб ўтди. 

Мусобақада туман ва шаҳарлардан келган 8 та жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди.

Якуний натижаларга кўра, 1- ўринни Ҳазорасп тумани жамоаси, 2-ўрин Янгибозор туман жамоаси ва 3-ўринни Қўшкўпир тумани жамоаси қўлга киритди.

[gallery-21792]

А.Шокиров, ЎзА мухбири