English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилояти участка cайлов комиссиялари аъзолар таркиби тасдиқланди
16:43 / 2023-05-30

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда 12-Хоразм сайлов округи ҳудудида тузилган 553 cайлов участкаларининг жами аъзолари таркибини тасдиқлаш ҳамда округ комиссияси ҳузурида Матбуот маркази ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Йиғилишни сайлов округи комиссияси раиси Баҳром Абдуллаев шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига риоя этилган ҳолда, Сайлов кодекси талаблари асосида, ушбу жараёнларда Хоразм вилоятининг муносиб иштирокини таъминлаш мақсадида 12-Хоразм округ сайлов комиссия аъзолари самарали фаолият юритаётганлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 553 сайлов участкалари жами аъзолари таркиби 4 минг 961 нафарни ташкил этади. Умумий аъзоларнинг 4 минг 686 нафари, яъни 94 фоизи аввал сайлов жараёнларида иштирок этган фаол фуқаролардан, 275 нафари (6 фоизи) биринчи маротаба сайлов жараёнларида қатнашаётган аъзолардан иборат. Мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларида ОАВ вакилларининг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан йиғилишда 12-Хоразм округ сайлов комиссияси ҳузурида Матбуот марказини тузиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.  

Йиғилиш сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан комиссия қарори қабул қилинди.  

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири