Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм вилояти дзюдочиларига тенг келадигани йўқ
12:41 / 2025-12-29

Мавсумнинг олтита асосий мусобақаси натижалари асосида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳудудларнинг медаллар жамланмаси бўйича рейтингини шакллантирди. Унда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ва Президент олимпиадаси якунларига кўра, ҳудудлар спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сарҳисоб қилинган.

Йил якунида Хоразм вилояти қўлга киритилган медалларнинг умумий сони ва сифати бўйича 1-ўринни эгаллаб, рейтингнинг мутлақ етакчисига айланди. Мазкур рейтинг таҳлилий восита сифатида ҳудудлар фаолиятини холисона баҳолаш, рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда Ўзбекистонда дзюдони янада ривожлантириш бўйича режаларни белгилашга хизмат қилади.

Рейтингни шакллантиришда қуйидаги мусобақалар натижалари инобатга олинди:

— U23 ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати (Чирчиқ);  

— кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Андижон);  

— катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Бухоро);  

— Президент олимпиадаси (Тошкент),  

— ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши);  

— кичик кадетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Қарши).

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА