Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Хоразм” ва “Бухоро” Суперлигада қолиш учун баҳс олиб боради
13:51 / 2025-12-06

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг янги мавсумида қолиш учун плей-офф баҳсларидан “Қўқон-1912” ва “Машъал” жамоалари муваффақиятли ўтди.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, “Хоразм” ва “Қўқон-1912” ўртасидаги плей-офф баҳсида 1:1 ҳисобида қайд этилди ва ғолиб жамоалар пенальтилар сериясида аниқланди. Унда қўқонликлар 5:4 ҳисобида зафар қучди. “Машъал” ҳамда “Бухоро” клублари тўқнашувида ҳам асосий вақтда ҳисоб очилмади. Ушбу клублар ўртасидаги футбол лотереясида Муборак шаҳри жамоаси 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди 10 декабрь куни “Хоразм” ва “Бухоро” клублари ўтиш ўйинида иштирок этади. Бу беллашувда ғолиб Суперлиганинг янги мавсумида қатнашади, ютқазган клуб эса Про-лигада 2-ўринни эгаллаган “Арал” билан куч синашади. Агар “Арал” бу ўйинда ғалаба қозонса, Суперлига йўлланмасига эга чиқади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА