Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоразм ИИБ бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандумини имзолади
19:11 / 2021-08-25

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Ўзбекистон ёзувчилар ижодий уюшмаси вилоят бўлими, вилоят маданият бошқармаси ҳамда Ўбекистон муддофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ўртасида меморандум имзоланди.

Мамлакатимизда ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг дунёқараши, сиёсий онги, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик, касбга садоқат ва масъулият ҳиссини ошириш, миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари асосида ходимларнинг маънавий салоҳияти ва мафкуравий иммунитетини кучайтириш, Ватан тақдири ҳамда келажаги учун дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган маданий-маърифий тадбирларда олимлар, ёзувчи, шоир ва сиёсатчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштироки таъминланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида мазкур йўналишда бир қанча тадбирлар ўтказилиб, мазкур тадбирларда бир қатор вазирлик ва қўмиталарнинг вилоятдаги бўлимлари билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилинмоқда.

Имзоланган меморандумлар бу борадаги ҳамкорлик ишларнинг ҳуқуқий асоси бўлибгина қолмай, келгусида ички ишлар органларида ўтказиладиган маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни янада мазмунли ва кўтаринки руҳда ўтишига мустаҳкам пойдевор бўлади.

[gallery-3588]

– Биз ички ишлар органлари билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, – дейди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева. – Бироқ мазкур меморандум ҳамкорлигимизнинг ҳуқуқий асоси бўлди. Мамлакатимизда ички ишлар тизимида олиб борилаётган маънавий маърифий соҳадаги изчил ислоҳотлар, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш, тизимда китобхонликни кенг тарғиб қилиш соҳа ҳодимларининг маънан баркамол бўлиши ва самарали фоалият юритишларини таъминлайди.

Мазкур меморандумлар олиб борилаётган ишларнинг янада жадал суръатларда давом этиши учун хизмат қилиши қайд этилди.

Тадбирда ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетаси бош муҳаррири Салим Дониёровнинг саволларига жавоблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган “Халқимиз манфаатлари ва хоҳиш-иродаси кўзланган ислоҳотлар фаолиятимиз мезони бўлади” номли мақоласи мазмун-моҳияти билан таништирилди. Шунингдек, мутахассислар томонидан сайлов қонунчилиги тарғиб этилди.

Аҳмаджон Шокиров, Умарбек Бекжонов (сурат), ЎзА