Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонқадаги муаммолар ўрганилиб, ҳал этилмоқда
14:55 / 2022-01-31

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилишмоқда.

Парламент қуйи палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев Хоразм вилоятининг Хонқа туманида бўлиб, сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди. Аниқланган масалалар депутатнинг ёрдами билан бирин-кетин ижобий ечимини топмоқда.

“Ойдин ҳаёт” маҳалласида яшовчи Ибрагим Мадаминов депутат билан мулоқотда юрагини операция қилиш учун моддий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Мазкур мурожаат бир кун муддатда ўрганилиб, шартномалар бўйича хулоса бериладиган бўлди.

“Муқаддас” маҳалласи Оқсарой кўчаси 356-уйда яшовчи Жўшқинбек Султоновнинг паррандачиликни ривожлантириш бўйича кредит олиш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Мурожаатчига кредит олиб бериш ишлари бошлаб юборилди.

“Истиқлол” маҳалласида яшовчи Клара Каримованинг бола пули олишда ҳамда иш билан таъминлаш ва парранда боқиш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам қаноатлантириладиган бўлди. Ўрганишлардан сўнг мурожаатчини “Темир дафтар” рўйхатига қайд этиш ва моддий ёрдам бериш бўйича туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б Э.Қурбоновга мурожаат этилди.

“Дўрман” маҳалласида оқар сув муаммоси юзасидан қилинган мурожаатлар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ушбу муаммо жорий йилнинг 1 мартига қадар бартараф этиладиган бўлди.

Депутатнинг сайлов округидаги фаолияти давомида аниқланган муаммо ва камчиликлар, мурожаатларнинг барчаси рўйхатга олинди ва уларни бартараф этиш чоралари бошлаб юборилди.

 

Муҳтарама Комилова, ЎзА