Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонободда янги деҳқон бозори иш бошлади
17:07 / 2023-10-20

Фарғона водийсининг туризм марказига айланаётган Хонобод шаҳри юртимизнинг йилдан йилга юксалиб бораётган обод масканларидан биридир. Кейинги йилларда шаҳарда қурилиш, ободонлаштириш борасида улкан ҳажмдаги ишлар амалга оширилди.

Айниқса, шаҳар ва шаҳар атрофи янгича қиёфа касб этгани, кўчалар кенгайтирилиб, янги-янги савдо, хизмат кўрсатиш объектларининг ишга туширилгани аҳолининг турмуш фаровонлиги юксалишига, қолаверса, сайёҳлар оқимининг янада ортишига хизмат қилмоқда.

Хонобод шаҳрида кўп йиллардан буён қаровсиз ҳолда ётган ер майдонида янги, замонавий, барча қулайликларга эга умумий қиймати 5 миллиард сўмга тенг лойиҳа доирасида марказий деҳқон бозорининг барпо этилгани ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.

[gallery-14125]

– Янги деҳқон бозори қурилиб, ишга туширилганлигидан барча хонободликлар беҳад мамнун, – дейди меҳнат фахрийси Усмонжон Худойбердиев. – Ишонаманки, ушбу бозор нафақат хонободликлар, балки шаҳар меҳмонларига хизмат қиладиган гавжум масканлардан бирига айланади. Бозорда гўшт, сут, тухум, умуман, барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари сотишга мўлжалланган алоҳида савдо расталари мавжуд. Шунингдек, бозор ҳудудига бир нечта банкоматлар ўрнатилганлиги, автомобиллар тураргоҳи ташкил этилганлиги ҳам аҳолига катта қулайлик яратади.

Ф.Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат), ЎзА