Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳонг Конгни мағлуб этган хоккейчиларимиз Янги Зеландия билан куч синашади
14:39 / 2026-03-03

Ҳонг Конгда U18 ёш тоифасида турли гуруҳ ва дивизионларга тақсимланган миллий терма жамоалар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг илк баҳсида ёш хоккейчиларимиз зафар қучди.

Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзолари чемпионатнинг III дивизион “А” гуруҳида Ҳонг Конгга қарши беллашувда 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Бугун, 3 март куни хоккейчиларимиз Янги Зеландия жамоаси билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U18 ўсмирлар терма жамоаси Ҳонг Конг, Янги Зеландия, Туркия, Болгария ва Исроил жамоалари билан “А” гуруҳдан жой олган.

Хоккейчиларимиз кейинги баҳсларни 5 март куни Туркия, 6 март куни Болгария ва 8 март куни Исроил жамоасига қарши ўтказади.

Т.Рўзиев, ЎзА