Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонбиби ҳассага эмас, ўз оёқларига суянади
19:20 / 2023-03-13

Қашқадарёда илк бор тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси бажарилди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида яна бир юқори технологияли жарроҳлик амалиёти илк бор бажарилган.

Деҳқонобод тумани Ғўроти қишлоғида яшовчи, 58 ёшли Хонбиби Эсанова кўп йиллардан буён тизза бўғими гонартрози (емирилиши)дан азият чекиб келган. Йирик шаҳарларда малакали мутахассисларга кўринган. Аммо кейинги йилларда даволанишлар деярли самарасиз бўлган. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология ва ортопедия бўлимида текширувлардан сўнг унда “тизза бўғимини эндопротезлаш” операцияси муваффақиятли ўтказилган.  

Айни пайтда беморнинг аҳволи яхши. Тез орада Хонбиби опа қўлтиқтаёқ ёки ҳассага эмас, ўз оёқларига суянади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.