Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадондан 45 килограмм гиёҳвандлик воситаси чиқди
10:39 / 2022-01-29

Тошкент вилояти ҳудудида гиёҳвандликнинг ҳар қандай турига қарши кескин ва муросасиз курашиш ва бу орқали жамиятда соғлом муҳитни янада яхшилашга қаратилган назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.

Жумладан, вилоят ИИББ ва Янгийўл шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан “Хавфсиз ҳудуд” тезкор профилактик тадбири доирасида Янгийўл шаҳар “Қовунчи тепа” маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Натижада, ушбу фуқаро уйининг омборхонасида 8 қоп ва 2 картон қутида вазни тахминан 25 килограмм, хонадоннинг том қисмида 20 килограмм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси яширилгани ва уни зотли ит ёрдамида қўриқлаб келгани аниқланди. Инсон ҳаётига зомин бўлувчи бу оғулар холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ. га нисбатан Янгийўл шаҳри ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

А.Мусаев,ЎзА.