Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадондаги гиёҳвандлик моддалари кимга тегишли
15:59 / 2025-07-02

“Қорадори-2025”

Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ва Ғиждувон тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Қорадори-2025” тезкор тадбир доирасида яна бир ҳолат фош этилди.

Туманининг “Миракон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада экин экиш учун мўлжалланган ер майдонида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирилаётганлиги аниқланган. Шунингдек, хонадоннинг ёрдамчи хўжаликларида 320 гр қуритилган “Марихуана”, 1 дона “Кўкнори” бошоғи ва 10 гр “Кўкнори кукуни” борлиги тасдиқланган. 

Ҳозирда мазкур гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.