English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадонда 19 974 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиш мақсадида сақланган
17:54 / 2025-03-15

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.П. фуқаро Б.Р.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд 18 турдаги 7 129 дона дори воситаларини 5 050 АҚШ долларига сотган вақтида ушланди. Унинг хонадони кўздан кечирилганда турли номдаги 19 974 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, жами 27 103 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзА