Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Хонадонбай" усулда картошка уруғчилиги ривожланмоқда
15:35 / 2025-08-26

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва сифатли маҳсулот етиштириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, "Мулкуш", "Қорис қудуқ" ва "Гулчамбар" маҳалла фуқаролар йиғинлшарига қарашли 35 та хонадоннинг жами 4,74 гектар ер майдонлари картошка экиш учун тайёрланди. Ушбу ер майдонларига Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станциясида етиштирилган маҳаллий тезпишар “Тошкент эртагиси” ва “Ўзбекистон қизили” навларидан 15 тонна уруғлик картошка олиб келиниб экилди. Айни пайтда  картошкалар ундирилиб, парваришланмоқда.

Шунингдек, туманда аҳоли томорқаларидан янада самарали фойдаланиш мақсадида 15 та хонадоннинг 1,5 гектар ер майдонига  пиёз уруғлари ҳам экилиб, ресурс тежамкор технология асосида парваришланмоқда. Ушбу тадбир аҳоли эҳтиёжи учун сифатли маҳсулот етиштириш, шунингдек, бозорда ички талабни қондиришга хизмат қилади.

Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан уруғликлар учун ўртача 200 миллион сўм сарфланиб, аҳоли томорқаларида илмий тавсиялар асосида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Бу эса қишлоқ аҳолиси учун нафақат қўшимча даромад манбаи, балки уй хўжаликлари эҳтиёжини қондиришда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Гулноза Бобоева,ЎзА