Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадон соҳибларига янги уйлар калити топширилди
16:58 / 2022-08-27

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида Қизилтепа тумани марказида Алишер Навоий массиви қад ростлади. 12 та 20 хонадонли кўпқаватли уй-жойлардан иборат, ушбу массивда 240 та оила янги уйли бўлди.

Янги хонадонларни эгаларига топшириш тантаналарида вилоят раҳбари Нормат Турсунов бошчилигидаги вилоят сектор раҳбарлари, туман масъуллари, ушбу хонадонларга кўчиб келган аҳоли иштирок этди.

Хонадон эгаларига тантанали равишда калитлар, бир гуруҳ ишсиз хотин-қизларга тикув машиналари, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи бор фуқароларга аравачалар топширилди. Рамзий ленталар кесилиб, хонадонларда аҳоли яшаши учун яратилган шароитлар билан танишилди.

Тадбир давомида йиғилганлар учун байрам дастурхони ташкил қилиниб, туман маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА