English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хонадон орасталиги остонадан бошланади
17:41 / 2024-07-25

Мустақиллик байрами олдидан юртимиз ҳудудларида, хусусан, Янгиҳаёт туманида кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Туман ободонлаштириш бошқармаси, «Янгиҳаёт-Махсустранс» автотранспорт филиали ҳамда 17 та бошқарув сервис компаниялари томонидан туну кун ишлар ташкил этилган.

Хусусан, бир куннинг ўзида туманнинг 38-40 минг кв.метр ҳудуди ободонлаштирилиб, 2500 п.м ирригация тармоқлари тозаланмоқда, кунига 15 тонна чиқиндилар олиб чиқиб кетилмоқда. 20 куб майдон шох-шаббалардан, 2,7 гектар майдон қуриган ўтлардан тозаланмоқда. Мазкур ишларга 8 та махсус техника, маҳалланинг ички ҳудудларини тозалаш учун эса 5 та қўшимча махсус техника жалб қилинган.  

Янгиҳаёт тумани ҳокими  ҳамда сектор раҳбарлари томонидан ҳар куни маҳаллалар бўйлаб ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш давомида маҳалла ҳудудини тартибга келтириш, ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш, атрофни чиқиндилардан тозалаш, дарахт ва кўчатларни парваришлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилмоқда.  

Қувонарлиси, тумандаги тозалик ишларига фуқаролар ҳам фаоллик кўрсатаётир. Туман ҳудудида 30 та маҳалла бўлса, ҳозирда «маҳалла еттилиги» бошчилигида барча маҳаллаларда ҳашар тадбирлари ташкил этилмоқда. Туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳам «Хонадон орасталиги остонадан бошланади» шиори остида ҳашар тадбирлари ташкил этилиб, унда аёллар фаол иштирок этмоқда.  

Дарҳақиқат, маҳалла обод бўлса, юрт обод бўлиб, гуллаб-яшнайди. Қолаверса, ободлик, озодалик бор жойда файз-барака бўлади.                     

М.Қосимова, ЎзА