Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хомработликлар электр энергиясини хавфсиз йўллар орқали ўз уйларига олиб кирадиган бўлди
12:19 / 2021-04-20

Депутатлар томонидан «маҳаллабай» ўрганишлар жараёнида аҳолини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммолар юзага чиқмоқда.

Қизилтепа тумани «Хомработ» маҳалласи «Фаровон» қишлоғи аҳолисининг турмуш шароитини жуда ёмон, деб ҳам бўлмайди. Аммо электр симларининг эскирганлиги, симёғочларнинг йўқлиги туфайли айримлар ўз хонадонларига электр энергиясини хавфли йўллар орқали олиб кирган эди.

«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурлари доирасида кўчалар, маҳаллалар қайта таъмирланаётгани, қишлоқлар обод бўлаётгани ҳолда бу каби ҳолатларнинг мавжудлиги ҳам ёлғон эмас, албатта.

Маҳалла аҳлининг хавфсизлиги юзасидан мазкур масала тезлик билан ҳал этилиши керак бўлди. Олий Мажлис Сенати аъзоси У. Файзиев ҳомийлигида махсус техникалар ёрдамида 6 та бетон симёғочлар келтирилиб, автокранлар ёрдамида ўрнатиб чиқилди.

– Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганидек, ҳали қилинадиган ишлар жуда кўп. Бугун халқнинг шарт-шароитига томошабин бўлиб туриб бўлмайди. Бор имкониятимиз, ваколатларимиздан келиб чиқиб, ҳар қадамда бир муаммони бартараф этиб бормасак, сенатор деган номни оқлай олмаймиз, – дейди сенатор У. Файзиев.

Керакли жойларга симёғочларнинг ўрнатилиши баробарида хомработликлар электр энергиясини хавфсиз йўллар орқали ўз уйларига олиб кирадиган бўлди.

М.Пирнафасова,
ЎзЛиДеП Навоий вилояти матбуот котиби