Холбоева Ирода Шухрат қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Ўзбек ва инглиз тилларида соматик компонентли провербиал фразеологизмларнинг чоғиштирма тадқиқи” мавзусида
Холбоева Ирода Шухрат қизининг 10.00.06 Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича “Ўзбек ва инглиз тилларида соматик компонентли провербиал фразеологизмларнинг чоғиштирма тадқиқи” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/24.09.2025.Fil.197.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2025 йил 26 декабрь куни соат 9:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Термиз шаҳар, “Юлдуз” маҳалласи, “Ибн Сино” кўчаси 38Б уй, Термиз иқтисодиёт ва сервис университети мажлислар зали.
Тел.: (55) 452 77 77
еmail: university@tues.uz