Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатидаги юришини ғалаба билан бошлади
07:04 / 2025-04-14

Арманистоннинг Ереван шаҳрида хоккей бўйича катталар ўртасида ташкил этилган Жаҳон чемпионатининг IV дивизион баҳсларини Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли бошлади.

Хоккейчиларимиз мусобақанинг илк турида Қувайт термасига қарши ўйин ўтказди. Ушбу учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси 13:3 ҳисобида зафар қучди. Дарвоқе, бу ўйин мамлакатимиз хоккей тарихида терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатидаги илк ғалабаси сифатида ўчмас из қолдирди. Шунингдек, ушбу турда Индонезия 2:1 ҳисобида Эронни таслим қилган бўлса, Арманистон ва Малайзия баҳси 24:3 ҳисобида якунланди.

Бугун, 14 апрель куни хоккейчиларимиз чемпионатдаги иккинчи ўйинини мезбон Арманистонга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. Мусобақа 19 апрелга қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА