Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоккейчиларимиз муддатидан аввал қитъа чемпионлигига эришди
17:02 / 2023-03-15

Бугун, 15 март куни ёш хоккейчиларимиз Мўғулистонда давом этаётган қитъа чемпионатининг 4-турида Таиланд терма жамоаси билан куч синашди.

Қувонарлиси, учрашув давомида ҳамюртларимиз катта устунликка эга бўлди. Шайбалар узатмасида ҳам, майдонни назорат қилишда ҳам таиландликлар имкониятни бой берди. Ўзбекистон – Таиланд 10:2.  

Мазкур ўйинда терма жамоамиз дарвозабони Сергей Попов учрашувнинг энг яхши спортчиси, деб топилди ҳамда махсус соврин билан тақдирланди.  

– Осиё чемпионатининг 4-туридан кейин ҳамюртларимиз ушбу ғалабаси туфайли муддатидан аввал чемпионликка эришди. Таиланд дарвозасига йўлланган шайбаларнинг 4 тасига Жасурбек Рустамхонов, 2 тасига Темур Багаутдинов муаллифлик қилган бўлса, Саидаҳмад Раҳматуллаев, Лорен Петросян, Муҳаммаддиёр Ғаниев, Муҳаммадали Баҳодиров ҳиссасига биттадан шайба тўғри келди, – дейди телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон хоккей федерацияси ижрочи директори Элбек Маҳмудов.  

Энди ҳамюртларимиз эртага, 16 март куни Бирлашган Араб Амирликлари жамоаси билан сўнгги тур баҳсларида рўбарў келади.  

Эслатиб ўтамиз, қитъанинг 6 та давлат терма жамоалари қатнашаётган ушбу чемпионатда ҳамюртларимиз ўтган тур баҳсларида Туркманистонни 5:0, Эронни 14:1, Мўғулистонни 7:4 ҳисобида доғда қолдирган эди.  

Т.Рўзиев, ЎзА