English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоккей: “Ҳумо” Қозоғистон жамоасини мағлуб этди
11:01 / 2025-02-01

Пойтахтимиз Тошкентда "Ҳумо" хоккей жамоаси Қозоғистон мунтазам чемпионатининг навбатдаги турида "Номад" жамоаси билан куч синашди.

Айтиш лозим, жамоалар шу кунгача 17 маротаба тўқнаш келишган, уларнинг 10 тасида "Ҳумо", қолганида "Номад" вакиллари муваффақиятга эришган.  

Қизиқарли кечган ўйинда ҳамюртларимиз 6:1 ҳисобида зафар қучди. “Ҳумо” вакилларидан Вадим Кравченко, Жавоҳир Расулов, Егор Буяльский, Александр Дербенёв, Артём Мальцев ва Денис Лудцев киритилган шайбаларга муаллифлик қилишди.  

Меҳмонлар сафидаги ягона шайба Кирилл Никитин ҳисобига ёзилди.  

Кечаги ғалаба эвазига "Ҳумо" 56 очко билан турнир жадвалидаги 2-ўринни янада мустаҳкамлади. "Номад" эса 35 очко билан 8-поғонада бормоқда.  

Бугун, 1 февраль куни жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув ўтказилади.  

Т.Рўзиев, ЎзА