Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хоккей: “Ҳумо” Қозоғистон кубогида қатнашмоқда
13:52 / 2023-08-26

Айни кунларда Тошкентнинг "Ҳумо" клуби хоккей бўйича Қозоғистон кубоги баҳсларида иштирок этмоқда.

Ҳамюртларимиз Қозоғистон кубоги "Б" гуруҳида "Арлан", "Иртиш", "Сариарка" ҳамда "Горняк" жамоалари билан куч синашмоқда.  

Бугунгача жамоалар иккитадан учрашув ўтказди.

"Ҳумо" ҳар икки баҳсда ғалабага эришди. Илк ўйинда хоккейчиларимиз "Иртиш" билан тўқнаш келиб, буллитлар сериясида 3:2 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, кеча, 25 август куни ўтказилган иккинчи учрашувда "Горняк" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Эртага, 27 август куни “Ҳумо” жамоаси навбатдаги учрашувда "Сариарка" жамоаси билан куч синашади.  

Мусобақалар сарҳисобига кўра, айни пайтда "Ҳумо" кубок баҳсларининг гуруҳ босқичида иккинчи ўринда бормоқда.

Т. Рўзиев. ЎзА