Хоккей: “Ҳумо” Петропавловскдаги иккита ўйинда ҳам ғалабага эришди
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей жамоаси Петропавловск шаҳрининг "Кулагер" жамоасига қарши иккинчи учрашувни ўтказди. Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашувда ҳам вакилларимиз ишончли ўйин намойиш этди ва 3:1 ҳисобида ғалабани тантана қилди.
"Қанотлилар" илк сафар ўйинини "Кулагер" жамоасига қарши ўтказган ва шиддатли кечган баҳсда ҳамюртларимиз 8:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
"Ҳумо" навбатдаги ўйинини 17 октябрь куни сафарда "Алмати"га қарши ўтказади.
Қозоғистон очиқ чемпионатида иштирок этаётган “Ҳумо” жамоаси ҳозирда турнир жадвалининг етакчи жамоаларидан бири бўлиб турибди.
Т.Рўзиев, ЎзА