Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимликларнинг ахборот хизматлари автомашинали бўлди
15:30 / 2026-02-18

Сурхондарё вилояти ҳокими ташаббуси билан Термиз шаҳри ва туман ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари – давлат тили бўйича маслаҳатчиларига хизмат автомашиналари топширилди.

Президентимиз илгари сурган халқчил сиёсат, очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосида давлат органлари фаолиятининг шаффофлигини таъминлаб, аҳолига тезкор ва ишончли ахборот етказиш мамлакатимизда муҳим вазифалардан бирига айланди. 

Бу вазифани сифатли, тезкор амалга оширишда маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматининг алоҳида ўрни бор. Вилоятда уларнинг хизмат автомашиналари билан таъминлангани ахборот хизматлари фаолиятини янада самарали ташкил этиб, ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, аҳоли мурожаатлари ижроси ва бошқа йўналишларда тезкор, холис ахборот тайёрлаш имкониятини кенгайтиради. Ахборот хизмати ходимларининг жойларга тезкор чиқиши, жамоатчилик билан очиқ мулоқотни кучайтириши ва давлат органлари фаолияти шаффофлигини таъминлашига қулай муҳит яратиб, иш самарадорлигини оширади.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири