Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида тадбиркорни қарздор қилиб қўйган гуруҳ раҳбари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Натижада туман ҳокимлигининг ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари У.П. ва бошқалар “У.Э.” МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унинг номидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали банк филиалидан 290 миллион сўм кредит ажратилишига эришганлиги аниқланади. Тадбиркор Н. ҳамда фуқаро М.ни банк олдида қарздор қилиб қўйиб, кредит маблағини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб олишади.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА