Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Мажбурий ижро бюросининг Нурота туман бўлими томонидан ҳам тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирув билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 12 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан, Нурота туман ҳокимлигидан “Нурота Бурмаштех” МЧЖ фойдасига 223,5 миллион сўм миқдорида пул маблағи ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушгандан кейин давлат ижрочиси томонидан кўрилган чоралар натижасида 223,5 миллион сўм миқдоридаги пул маблағи “Нурота Бурмаштех” МЧЖ фойдасига тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланган.
Абдували Бўриев, ЎзА