Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимлар “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди
20:54 / 2022-08-31

Бугун Самарқанд вилояти ҳокимлигида ўтказилган давлат мукофотларини топшириш маросимида жамият ҳаётида маҳалла институтининг роли ва мавқеини оширишда фаош иштирок этаётган 59 нафар фаолларга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

Жумладан, вилоят ҳокими Э.Турдимов ва вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Р.Маматов ҳам ушбу нишон билан тақдирланди.

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар, Жомбой, Каттақўрғон ва Пастдарғом туманлари ҳокимлари ҳамда вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи “Маҳалла ифтихори” деб эътироф этилди.

“Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади. Шунингдек, улар “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан мамлакатимиз санаторийларида даволанишлари учун бир маротабалик бепул йўлланма олиш ҳуқуқига эга.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА.