English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимга янги матбуот котиби тайинланди
14:38 / 2025-09-04

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раислигида ҳудуддаги оммавий ахборот воситалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, матбуот хизматлари олдида турган долзарб масалалар муҳокамасига доир йиғилиш ўтказилди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтган мулоқотда вилоят фаоллари, тегишли ташкилот ва бошқарма раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг матбуот котиблари, ҳудудий нашрлар муҳаррирлари иштирок этди. Кун тартибидаги масалалар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилди. Соҳа вакиллари олдида турган долзарб вазифалар атрофлича муҳокама қилинди, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ҳудуд ва тизимга доир чиқишларга холис ва ҳаққоний муносабат билдириш, ҳокимликлар ва ташкилотлар сайтларини замон талабларига мувофиқ модернизация қилиш лозимлиги айтилди. Мамлакатимизда давлат раҳбари бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини одамларга содда, халқчил тил ва услубда етказиб бериш кераклиги ҳақида сўз юритилди. 

Йиғилишда тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари кун тартибидаги масала юзасидан ўз тавсияларини билдирар экан, оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ҳамда матбуот хизматларининг ўзаро ҳамкорлигида шаффофлик, холислик, ҳаққонийлик бош мезон бўлиши лозимлигига эътибор қаратди. 

Шундан сўнг Тошкент вилояти ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, ҳокимлик Ахборот хизмати раҳбари вазифасига “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталарининг бош муҳаррири Ғайрат Шералиев номзоди маъқулланди. 

Маълумот учун, Ғайрат Шералиев 1984 йил Қибрай туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетини журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда “Халқ сўзи”, “Тошкент ҳақиқати” газеталарида меҳнат қилган. “Дақиқ дақиқалар” ва бир нечта китоблари чоп этилган. 2020 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланган. 

А.Мусаев,ЎзА.