Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳокимга “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони берилди
11:29 / 2025-09-30

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида фаолият юритаётган шарафли касб эгалари учун байрам тадбири ўтказилди.

Шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров устоз ва мураббийларни табриклаб, машаққатли ва шарафли касбга садоқат кўрсатиб, келажак авлодга таълим-тарбия беришдек масъулиятли ишни шараф билан адо этаётган фидойиларга миннатдорлик билдирди. Касбга фидойилиги, ёшларга таълим бериб, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашдаги улкан ҳиссалари учун бир гуруҳ устозлар шаҳар ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 82 та умумий ўрта таълим мактаби, йигирмага яқин олий таълим муассасаси, 7 та академик лицей, кўплаб техникум ва касб-ҳунар мактаблари фаолият кўрсатмоқда. Кейинги икки йилда шаҳарда учта янги мактаб ташкил этилди. Янги ўқув йили арафасида ўнга яқин мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти ҳомийлар кўмагида реконструкция қилинди, қўшимча ўқув бинолари қурилди. 

[gallery-25530]

Тадбирда Самарқанд шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаровга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Таълим ҳомийси” кўкрак нишони топширилди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА