French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёшлар билан учрашди
10:59 / 2026-01-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Нанай маданият марказида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Янгиқўрғон, Норин, Поп ва Уйчи туманларидан ташриф буюрган ёшлар иштирок этиб, ўзларини қийнаётган масалалар юзасидан вилоят раҳбарига мурожаат қилдилар.

[gallery-27314]

Мулоқот давомида ишга жойлашиш, 2-болалар мусиқа ва санъат мактаби учун янги бино қуриш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер ажратиш, кадастр ишлари ҳамда кредит олиш билан боғлиқ масалалар кўтарилди. Вилоят ҳокими ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда вилоят ҳокими ёшларни илм олишга, хорижий тилларни пухта ўзлаштиришга, катта мақсадлар қўйиб, улар сари қатъият билан интилишга ҳамда Ватанга садоқат руҳида камол топишга даъват этди.

Учрашув якунида корейс ва инглиз тиллари бўйича С1 даражага эга бўлган бир гуруҳ ёшларга ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида 130 миллион сўм миқдоридаги фоизсиз субсидия олиш учун сертификатлар топширилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА