Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёшлар билан учрашди
19:43 / 2024-06-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз муҳандислик ва технологиялари институтида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. 

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусида етук кадр, тадбиркор ҳамда касб-ҳунар эгаси бўлиб етишиши учун ҳукуматимиз томонидан яратиб берилаётган шароитлар ҳақида сўз юритди. Ёшларни замон билан ҳамнафас бўлиб, кўпроқ китоб ўқиш, билим олиш, касб-ҳунар ўрганиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга ундади. 

Учрашувда вилоят раҳбари томонидан ёшларнинг барча мурожаатлари тингланиб, айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан масъулларга топшириқ берилди. 

[gallery-17913]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА