Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ҳудуд обод бўлмоқда
18:34 / 2022-12-28

Бухоро вилояти Олот тумани 3-сектор ҳудудига қарашли “Хидрейли” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳоким ёрдамчиси Элбек Раҳматов ташаббуси билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Унда Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Жамшид Тангриев, бир гуруҳ мутасаддилар, штаб ходимлари ҳамда ҳудуд аҳолиси қатнашди. Тадбирда ҳудуднинг бир неча йиллардан буён қаровсиз қолган ерлари ободонлаштирилди. Ҳудудга кираверишдаги йўл бўйларига манзарали кўчатлар ўтқазилди.  

– Бунда шу маҳалланинг содиқ фарзанди, ўз умрини ватан ҳимоясига бағишлаган Фарҳод Давлатовнинг ҳиссаси беқиёс,  – дейди ҳоким ёрдамчиси Элбек Раҳматов. – У маҳалласини ободонлаштириш учун 400 га яқин манзарали кўчатлар олиб келди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бош қош бўлди. Ишчи кучи ва махсус техникалар ёрдамида ортиқча тупроқ уюми олиб ташланди. Мавжуд йўл қисми янада кенгайтирилди.  

Бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш халқимизга хос азалий қадриятлардан бири саналади. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилиш орқали кўнглимиз шодликка тўлади.  

Зариф Комилов, ЎзА