Ҳоким ёрдамчиси кўмагида 10 га яқин иш ўринлари яратилди
Бугунги кунда тадбиркорларнинг таклифларини инобатга олиш, улар фаолиятидаги тўсиқларни бартараф этиш ҳамда зарур шарт-шароитларни яратиш мутасаддилар олдига қўйилган энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Шунга кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳоким ёрдамчиси Жаҳонгир Саидаҳмедов тадбиркорларнинг таклиф ва муаммоларини ўрганди.

Хусусан, ҳоким ёрдамчиси Қадрдон маҳалласида жойлашган "BRAYAN PRINT” МЧЖ фаолиятини ўрганди. Субъект фаолияти юзага келаётган муаммолар ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлаш масалаларини кўриб чиқди.

Ушбу корхонада 10 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилган бўлиб, раҳбари Аслиддин Ниёзов корхонани кенгайтириш маҳаллада ишчи ўринлар яратиш мақсадини билдирди. Тадбиркорга ҳоким ёрдамчиси томонидан имтиёзли 100 миллион сўм кредит чиқариб берилди ва 10 га яқин бўш иш ўринлари яратилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА