Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчиси фуқароларга ҳисобот берди
19:21 / 2023-02-09

Андижон вилояти Балиқчи тумани “Омонариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Ҳаётбек Ҳожимуродов 2022 йилда амалга оширган ишлари ва жорий йилдаги режалари бўйича маҳалла аҳолисига ҳисобот берди.

Маҳаллада 5 минг 400 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 2022 йил бошидаги ўрганишлар натижасида 72 нафар аёл “Аёллар дафтари” га, 24 нафар йигит-қиз “Ёшлар дафтари” га киритилди. Бундан ташқари, 400 нафардан зиёд ишсиз фуқаролар борлиги, шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор муаммолар аниқланган эди.  Ана шу муаммоларни, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларни қийнаётган масалаларни бартараф этиш бўйича маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилди.  

[gallery-10512]

– 2022 йилда маҳалламизда 349 нафар меҳнатга лаёқатли, ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди, – дейди ҳоким ёрдамчиси Ҳаётбек Ҳожимуродов. – Бундан ташқари, маҳаллада 145 та лойиҳани амалга ошириш учун қарийб 1,5 миллиард сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига моддий, тиббий ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш борасида ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилди. Маҳалладаги 1 минг 145 метрли Уч соҳил кўчаси тўлиқ, шунингдек, Зуҳро юлдуз кўчасининг 955 метр қисми, жами 2,1 километр йўлга асфальт-бетон ётқизилди. 2,3 километр масофага ичимлик сув тармоғи тортилди, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 60 дона бетон таянч устунлар ўрнатилди.  

– Президентимизга, ҳукуматимизга раҳмат, – дейди Уч соҳил кўчасида яшовчи, меҳнат фахрийси Ҳалимжон ота Ўринов. – Биргина ўтган йилнинг ўзида маҳалламиз аҳлини йиллар давомида қийнаб келаётган қатор муаммолар бартараф этилди. Бу ишларни амалга оширишда маҳалламиз етакчилари, айниқса, шижоатли ҳоким ёрдамчисининг алоҳида хизмати бор.  

Ҳоким ёрдамчиси жорий йил режалари бўйича ҳам маҳалла аҳли билан ўртоқлашди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА.