Ҳоким ёрдамчиси аҳолининг пулини ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборган
Фарғона вилояти Данғара тумани маҳалла фукаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисининг фирибгарлиги фош бўлди. Гап шундаки, иккита маҳалла аҳолиси маблағ йиғиб, ҳашар йўли билан хонадонларга табиий газ тармоғини тортиш ва улаш ишларини бажаришган. Бу ишлардан хабар топган маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқароларнинг ишончига киришади.
Вилоят газ идорасидаги танишлари орқали табиий газ тортиш ва тармоққа уланишга рухсат олиб беришни ваъда қилиб, 16 миллион 470 минг сўм, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлатишга 25 миллион сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланди.
Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2- қисми “б” банди билан жиноят иши қўзатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА