Ҳоким ёрдамчиси: аҳоли фаровонлиги энг муҳим вазифа
Наманган вилоятидаги 780 та маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари самарали фаолият юритмоқда.
Наврўз умумхалқ байрамида Янги Наманган туманидаги Ишонч маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Муҳаммаджон Жамолиддинов хонадонларга бориб, аҳоли билан суҳбатлашди. Уйма-уй йўқловларда фуқароларга давлатимиз раҳбари томонидан "Инсон қадри учун" тамойили асосида амалга оширилаётган одилона сиёсат моҳияти тарғиб этилди.


Хонадон соҳиблари мамлакатимизда ҳар бир фуқарога кўрсатилаётган ғамғўрлик ва эътибор инсонларни хаётдан рози бўлиб яшаши учун катта омил бўлаётганини таъкидлашди. Айниқса, ёши кекса онахонлар байрам туфайли қаратилган эътибору эъзоздан мамнунликларини билдириб, тинчлик ва осойишталик бардавомлигини тилаб дуо қилишди.
Оқилхон Дадабоев,
ЎзА