French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари – халқ орасида
08:07 / 2022-10-12

ФОТОРЕПОРТАЖ

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фаолияти йўлга қўйилган ҳоким ёрдамчилари ўзи бириктирилган маҳалланинг ривожланиши учун тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти натижасида маҳаллаларда ишсизлик сезиларли камайиб, камбағаллик ҳолати анчайин қисқармоқда. Бунга мисол тариқасида, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Жўйжангал ҳамда Сурхон соҳили маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиларининг эришган натижаларини келтириш мумкин.

– “Aёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да турадиган, қолаверса, ўзининг ғоясига эга бўлган шахслар билан суҳбатлашиб, уларга кредит олишда ёрдам берамиз, - дейди “Жўйжангал” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси Шокир Сафарбуваев. – Ҳунар ўрганиш мақсадида бўлган бир қанча хотин-қизга эса ўзлари қизиққан соҳаларда ўқиш, изланиш шароитини яратиб бердик.

[gallery-9105]

Шунингдек, Шокир Сафарбуваев ўзи масъул бўлган ҳудудда қўлида ҳунари бор хотин-қизларга шахсий тикув цехлари очишда яқиндан ёрдам берди.

–Ҳоким ёрдамчиси кўмаги билан тикув цехи очдик, - дейди фуқаролардан бири Умида Алимова. – 3 нафар шогирдим билан болалар боғчаси учун чойшаблар тикяпмиз. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириш ниятидамиз.

Сурхон соҳили маҳалласида иш олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Зафар Тўраназаров ҳам фуқароларнинг кундалик ҳаётини яхшилаш мақсадида ҳудудда зарур барча хизмат турларини яратиш учун туну кун хизматда. Маҳалланинг ҳар бир аъзоси билан яқиндан муносабат ўрнатиб, ҳар бирининг яшаш шароитидан хабардор. Кимни нима муаммо қийнаётганини жуда яхши билади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган сурат), ЎзА