Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари расман лавозимга тайинланди
13:03 / 2022-01-11

Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларини тайинлаш тўғрисида вилоят ҳокимининг фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга мувофиқ, шаҳар ва туманлар ҳокимларига 1 кун муддатда лавозимга тайинланган ҳоким ёрдамчилари билан меҳнат муносабатларига киришиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш вазифаси топширилди. Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва шарт-шароитлар Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида кўрсатиб ўтилган тартибда белгиланди. 

Ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, республика вакиллари билан биргаликда ўзига бириктирилган маҳаллани ривожлантириш бўйича 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, ижроси таъминлаши каби вазифаларни амалга оширади.

 

М. Сулаймонов, ЎзА