English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари кўмагида аҳоли фаровонлиги ортмоқда
11:19 / 2023-11-29

Мамлакатимизда жорий этилган “маҳаллабай” ишлаш тизими ўзининг амалий самараларини бермоқда. Хусусан, Президентимизнинг ташаббуси билан 2022 йил 1 январдан бошлаб “Ҳоким ёрдамчиси” институти жорий этилди. Натижада маҳаллаларда аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган бандлик масаласи, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш билан боғлиқ ижтимоий муаммоларга ечиб топилди.

Фарғона вилоятида ҳам ҳоким ёрдамчилари томонидан кўплаб  ишлар амалга оширилаётган бўлиб, камбағаллик даражасини қисқартириш чоралари кўриляпти.

Жорий йилнинг тўққиз ойида  323,5 минг нафар аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди. 34,4 мингта лойиҳага 623,9 миллиард сўм кредитлар, 4,8 минг нафар ишсиз фуқарога асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари сотиб олиш учун 17,5 миллиард сўм субсидия маблағлари ажратилди, 10,9 минг нафар фуқаро касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди.

Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Ҳозирга қадар 13  мингдан зиёд тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 4,5 мингдан ортиқ “маҳаллабай” микролойиҳадан 2 минг 700 таси ишга туширилиб, қарийб 11 мингга яқин янги иш ўрни яратилди. Вилоятда ҳар бир маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилди.  

–Жорий йилнинг 9 ойлик якунларига кўра, ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) таҳлил қилинганда, вилоят бўйича кўрсаткич 88,01 баллни ташкил этди, – дейди вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев.–Ўтган даврда самарали фаолият юритган 26 нафар ҳоким ёрдамчиси юқори лавозимларга тайинланди. Ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқталари” аниқланган бўлиб, шу асосда ҳудудни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда. Йил якунига қадар ҳоким ёрдамчилари томонидан хатлов давомида аниқланиб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритилган камбағал оилалар бўйича индивидуал дастур ишлаб чиқилади.

Тошлоқ туманининг “Сувбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Санобархон Валиева 2022 йили “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган бўлиб, у оиланинг доимий даромад манбаини яхшилаш учун қуш боқишни танлади. Шу тариқа унга маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида 18 миллион сўм миқдорида банк кредити ажратиб берилди. Дастлаб 15 жуфт қуш боқиш билан ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган хонадон соҳибаси бугунги кунда 50 жуфтга яқин қушни парваришламоқда

Бағдод туманининг “Чекхитой” маҳалла фуқаролар йиғинида ишсизликни камайтириш ва норасмий бандлик улушини қисқартириш мақсадида асаларичилик кооперацияси ташкил этилди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Нурматжон Ғозиевнинг айтишича, мазкур кооперация орқали 20 та оилада иш билан банд бўлмаган аъзоларнинг бандлиги таъминланди ва хонадонларда касаначилик асосида етиштирилган асал маҳсулотини “Бағдод замин асали” масъулияти чекланган жамияти келишилган нархда харид қилиб олади.  

Шу маҳаллада яшовчи Муҳаммадали ака Фозилов болаликдан бери суяк емирилишидан азият чекади – иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор. Аммо бу ҳолат аканинг ҳаётга бўлган муҳаббатини сўндирмаган, аксинча ҳалол меҳнат билангина фаровонликка эришиш мумкинлигини хонадон соҳиби яхши билади.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Муҳаммадали аканинг томорқасига 3 қути асалари келтириб берди. Бугунги кунда у асаларичиликни йўлга қўйиб, яхши даромад олишни бошлади. Албатта, бу каби хайрли ишлар одамларни даромадли қилиш, бандлигини таъминлашга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.  

 

М.Сулаймонов,  

ЎзА мухбири