Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан аҳоли бандлиги таъминланмоқда
06:02 / 2023-02-15

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 22 та овул ва маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси фаолияти йўлга қўйилган эди.  

Ҳудудларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ўтган вақт давомида маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни хонадонбай ўрганиб, аҳолининг бандлик даражаси, оилаларнинг даромад манбаларини ошириш борасида яхши натижаларга эришмоқда.  

[gallery-10575]

Ўтган 2022 йил давомида туман ҳудудларида жойлашган маҳалла ва овуллардаги умумий 20 минг 414 хонадон бирма-бир хатловдан ўтказилди. Ҳоким ёрдамчилари кўмаги билан 4 минг 957 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, тумандаги 1 минг 942 оилага тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит ҳамда 318 нафар фуқарони тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар олиб бериш мақсадида зарур миқдорда субсидия маблағлари берилди.

Хусусан, туманнинг Шахтемир маҳалласи ҳудудида фитнес клуби ташкил этиш учун ёш тадбиркор Баҳодир Оспановга ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан банкдан 225 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Айни пайтда ушбу спорт масканида маҳалла аҳли жисмоний машқлар билан шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамламоқда. Асосийси, бу ерда тўрт нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган.  

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА