Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳоким ёрдамчи”лари ишончни оқлаяптими?
22:08 / 2022-01-31

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан ҳоким ёрдамчилари республикамизнинг барча ҳудудларида иш фаолиятини бошлади.

Халқимиз мамлакат ривожига, жамиятимиз тараққиётига бу лавозим эгалари катта ҳисса қўшади, деган катта ишонч билан қарамоқда.

Ўзбекистон раҳбари эса “Ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади”, дея уларнинг фаолиятига юқори баҳо берди.

Хўш аслида бу “Ҳоким ёрдамчилари” ана шу ишончни оқлаяптими? Халқ улардан нима кутаяпти? Илк бошланғич фаолияти қандай?

ЎзА — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги “Ҳоким ёрдамчилари фаолияти” рукни остида уларнинг иш кўлами, вазифалари, қилаётган ишлари билан сизни таништириб боради.

***

“Ҳоким ёрдамчилари фаолияти” рукнига келган биринчи хабар

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ХАЛҚ ХИЗМАТИДА

Юнусобод туманида 64 та маҳалла фуқаролар йиғини мажуд бўлиб, мазкур маҳаллаларнинг барчасида тадбиркорлик лойиҳаларини ривожлантириш, аҳоли даромадини ошириш, камбағаллик ва ишсизликка барҳам бериш мақсадида ҳоким ёрдамчилари иш олиб бормоқда.

Биргина мисол, "Қадрдон" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Ж.Саидахмедов томонидан ҳар куни эрта тонгдан иш ташкил қилиниб, маҳалла аҳолисининг ёрдамга муҳтож қатламига кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.

 

Жумладан, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларни тадбиркорликка йўналтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан биргаликда маҳалладаги тадбиркорлар билан ҳам суҳбатлашиб уларнинг муаммолларини ўрганмоқда.

***

PS.: Сайтимизда ташкил этилган “Ҳоким ёрдамчилари фаолияти” лойиҳасида ушбу вазифада ишлаётган барча давлат хизматчиларининг жойларда амалга ошираётган ишлари ёритиб борилади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta, @muloqotofficial_bot

E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru

Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!