Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари: иш самарадорлиги тажриба ва малакага боғлиқ
16:09 / 2022-04-19

Тошкент вилояти Оққўрғон туманида "Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил қилиш: маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш йўллари" мавзусида семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбир Президентимизнинг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросига қаратилди.  

– Бу каби амалий ишлар натижасида маҳаллаларнинг иқтисодий кўрсаткичлари ошади, – дейди Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Абдуллазов. – Унда мутахассислар томонидан тингловчиларга аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликни қисқартириш масалаларида замонавий билимлар берилади. Ўзаро савол-жавоблар орқали жойлардаги мавжуд муаммоларга ечим топилади. Оққўрғонда бошланган ушбу семинар йил бўйи мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилади.  

Тошкент вилоятидаги 1 минг 18 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, хонадонбай рўйхат асосида ҳар бир маҳалла кесимида ҳақиқий ижтимоий вазият ўрганилмоқда. Бу ойма-ой амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари маҳалладаги ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, уларга доимий даромад манбаини яратишга кўмаклашиш учун устувор равишда маҳалладаги муваффақиятга эришган тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.  

Семинар очилишидан сўнг амалий дарслар бошланди. Унда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби профессор-ўқитувчилари томонидан маҳалланинг “ўсиш нуқтаси” ни аниқлаш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва чорвачилик тармоқларини ривожлантириш каби кўплаб мавзуларда ёш мутахассислар тажрибаси оширилади. 
– Маҳалламиз “драйвери” асосан чорвачилик ва иссиқхоначилик йўналишларига ихтисослашган, – дейди Янгийўл туманидаги “Саховат” МФЙда фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиси Бахтимурод Султонов. –Шундан келиб чиқиб йил бошидан бери ҳудуддаги 26 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 48 нафар фуқарога 212 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бу борадаги ишлар давом этяпти. Бугунги семинарда мазкур йўналишларда ўзимизга керакли бўлган билимларни ўзлаштириб, амалда қўллашга ҳаракат қиламиз.  
Уч кунлик ўқув-семинарида ҳоким ёрдамчиларининг 21 соатли дарсларда малака ошириши режалаштирилган. 


А.Мусаев, ЎзА.