Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ёрдамчилари: асосий мақсад даромад манбаини ошириш
15:27 / 2022-02-23

Бугун республикамизнинг барча ҳудудларида 9 минг нафардан зиёд ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятларини олиб бормоқда.

Хўш, уларнинг илк иш фаолиятлари қандай кечмоқда?

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 73 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳозирги кунда Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарали ташкил этилган. Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бартараф этиш борасида амалий ишларни олиб бормоқда.



Тошкент вилояти Чиноз туманида ҳам маҳаллабай ишлаш тизими бўйича маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари қисқа вақт мобайнида маҳалладаги хар қандай масалаларга ечим топишга ҳамда уларга кўмак беришга ҳаракат қилмоқда.

Туманнинг «Ёллама» маҳалласида косибчилик билан шуғулланиб келаётган фуқаро У.Холиқов билан суҳбат ўтказилган. Суҳбат жараёнида У.Холиқов фаолиятини янада кенгайтириш ва қўшимча ускуналар олиш учун имконияти йўқлиги, агар ушбу масалага ижобий ёрдам берилса «устоз-шогирд» анъанаси бўйича 2 нафар шогирд тайёрлаб уларни ушбу касб бўйича иш билан таъминлашини таъкидлаган. Ҳунарманд косиб У.Холиқовнинг ушбу мурожаатини ижобий ҳал қилиш мақсадида маҳаллада фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси томонидан кредит олишга тавсия берилган.



Шунингдек, ишсиз сифатида «Аёллар дафтари»да рўйхатда турган фуқаро Н.Фозилова хонадонида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси ва тавсияси асосида кичик тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, тадбиркор ҳозирги кунда 10 нафар хотин-қизни иш билан банд қилган.

Ўз хонадонларида иссиқхона ташкил этиб, ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар Д.Хайдаров ва Ж.Пўлатовларга ушбу фаолиятини янада кенгайтириш ва маҳалладаги ишсиз доимий даромадга эга бўлмаган фуқароларни иссиқхона фаолияти бўйича банд қилишига кўмаклашиш мақсадида ушбу фуқароларга кредит ажратишга тавсия берилган.

Тошкент вилояти Бекобод туманида ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан ишсиз доимий даромадга эга бўлмаган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Бугун тумандаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчилари ўз иш фаолиятларини бошлаган. Улар томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини ўрганиш бўйича тегишли хатловлар якунланган, «йўл хариталари» ва дастурлари тасдиқланган.

Хусусан, «Ўзбекистон» маҳалласидаги хатлов натижаларига кўра, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаролар М.Эрматова ва Х.Жалоловларга иссиқхона фаолиятларини янада кенгайтиришлари учун ҳоким ёрдамчиси томонидан имтиёзли кредит олишлари учун тегишли тавсиялар берилди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро С.Шамсиевга чорвачилик билан шуғулланиши учун ҳоким ёрдамчиси А.Маҳкамов томонидан тавсиянома берилган бўлиб, фуқарога 33 миллион сўмлик имтиёзли кредит асосида 15 бош майда шохли чорва моллари олиб берилишига кўмаклашилган.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА