Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким хитойлик инвесторлар билан учрашди
13:07 / 2024-08-29

Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими Валижон Адизов туман ҳудудида жойлашган Навоий эркин иқтисодий зонаси дирекциясида Хитойнинг 10 га яқин корхоналари инвесторлари билан учрашди.

Учрашувда инвесторлар томонидан ўзларининг ишлаб чиқариш корхоналари тўғрисида тақдимотлар қилиниб, Кармана туманида бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилди.

Музокаралар жараёнида замонавий қуёш панеллари, қуёш энергияси асосида сув иситгичлар, қурилишда ишлатиладиган асбоб-ускуналар, металлдан турли хилдаги буюмлар, полиэтилен ва қоғоздан қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама этилди.

Учрашувда туман ҳокими инвесторлар учун яратилаётган  имкониятлар, тадбиркорлик фаолиятини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири