French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ва ёшлар учрашуви ташкил этилди
11:28 / 2025-09-19

Қашқадарё вилоятида ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этди ва ёшлар ўз ғоялари билан бўлишди.

Таъкидлаш лозимки, вилоятда “оғир” тоифадаги 12 минг 376 нафар ишсиз ёшнинг 12 минг 331 нафари доимий иш билан таъминланган. Шунингдек, оталиққа олинган ва тарбияси оғир бўлган 3 минг 150 нафар ёшнинг 2 минг 328 нафарига ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатилди. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ёшларга 912,3 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди. Бу маблағлардан 6,9 минг нафар ёшга 139 миллиард сўм оилавий тадбиркорлик учун, 6 минг нафарга “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳаси доирасида 128,8 миллиард сўм, 11,2 минг нафарга “Маҳалла лойиҳаси” асосида 534,7 миллиард сўм йўналтирилди. Шунингдек, Президентнинг тегишли қарорлари асосида 963 нафар ёшга жами 109,7 миллиард сўм маблағ ажратилди.

[gallery-25363]

Ғалладан бўшаган ер майдонларига такрорий экин экиш учун 4 минг 675 нафар битирувчи ёшга 3 минг 568 гектар ер майдони ажратилди. “Ёшлар дафтари жамғармаси” маблағлари ҳисобига 4 минг 607 нафар ёшга 11,7 миллиард сўмлик ижтимоий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, вилоят бўйича “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари” орқали 31 минг 772 нафар ёш бандлиги таъминланди.

– Бугунги учрашувда ўзимизнинг IT корхонамиз ҳақида маълумот бердик, – дейди  Иброҳим Юлдошев. – Келажакдаги режаларимиз ҳақида айтиб ўтдик. Фаолиятимиз маҳаллий ва хорижий корхоналарга IT хизматларимизни таклиф қилиш. Учрашувда вилоят раҳбаридан фаолиятимизни янада кенгайтириб, корхонамизни ривожлантириш учун моддий ёрдам сўрадик. Ушбу маблағ эвазига хизматларимиз сонини оширишни ва бу орқали иш ўринларини ҳам кўпайтиришни мақсад қилганмиз. Ҳоким таклифимизни ижобий қабул қилди ва ўз назоратига олинишини айтди. 

Учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар ижрога йўналтирилди. Вилоят ҳокими томонидан “Ёшлар дафтари” жамғармаси орқали сафарбарлик резервидаги хизмат бадали, контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилиши ҳамда олти ойгача муддатли бепул ўқув курсларида таълим олиш учун ваучерлар тақдим этилди.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари