English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким ташаббуси билан қоракўллик битирувчилар ишли бўлди
16:46 / 2023-06-08

Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров Бухоро давлат университети ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида ўқиётган қоракўллик битирувчилар билан учрашди.

Тадбирда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ҳамда йигирмага яқин корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Талаба ёшлар билан мулоқот давомида мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратилаётганлиги, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан олий ўқув юртлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий салоҳиятини юксалтириш, таълим сифатини халқаро андозалар даражасига кўтариш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Учрашувларда қоракўллик битирувчи талабаларни иш билан таъминлаш, бу борадаги мавжуд имкониятлар, жорий ўқув йилида вилоятда мавжуд 5 олий таълим муассасаларини тамомлаётган 469 нафар туман ёшларини ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.

Очиқ, самимий тарзда ўтган мулоқот давомида туман ҳокими битирувчи ёшларни қизиқтирган барча саволларига батафсил жавоб берди.

Тадбирлар доирасида 40 нафарга яқин талабалар шу ернинг ўзида тумандаги умумтаълим мактаблари, тиббиёт муассасалари ҳамда бир қатор хизмат кўрсатиш корхоналарига ишга қабул қилиш бўйича шартномани имзолади.

Жумладан, битирувчи ёшлардан Мавлуда Ҳамдамова бошланғич таълим йўналишида 32-,  Дадахон Очилов информатика фани бўйича 24-, Машҳура Салимова математика бўйича 45-, Жаҳонгир Ҳазратов 47-умумтаълим мактабларига ишга таклиф этилди.

Учрашувдан сўнг Қоракўл тумани ҳокими Хуршид Тоҳиров Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти раҳбарияти ҳамроҳлигида институтнинг янги биносида яратилган шароитлар билан танишди.

Зариф Комилов, ЎзА