Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, елкадош бўлиб ишлаш шартлигини таъкидлади
20:47 / 2021-04-16

Урганч шаҳридаги Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида вилоят ҳокими Ф.Эрманов ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш бўйича биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар бўйича халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши вакиллари ҳамда тадбиркорларга мурожаат қилди.

Мурожаатда асосий эътибор давлатимиз раҳбари раислигида жорий йилнинг 8 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида топширилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

Вилоятда жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 33 минг 894 та тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатиб келмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 75,3 фоизни ташкил қилади.

2021 йил биринчи чоракда Бандлик дастурига асосан 2 минг 904 та янги иш ўрни ташкил этилди. Шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 5 минг 91 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 2 минг 332 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди, 2 минг 497 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилди, 438 нафар фуқарога субсидия ажратилди. 2021 йил якунига қадар Бандлик дастурига асосан 24 минг 766 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Маҳаллий бюджет бўйича 293,8 миллиард сўм режалаштирилган бўлса, амалда 348,0 миллиард сўмга ёки 54,2 миллиард сўмга ортиғи билан бажарилди. Йил якуни бўйича вилоятнинг умумий даромадлар режаси 1 триллион 703 миллиард сўм ҳамда маҳаллий бюджет режаси 1 триллион 289 миллиард сўмни ташкил этади.

«Темир дафтар»даги оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 1-чоракда жамғармага 2 миллиард 392 миллион сўм ажратилди. Жорий йил 2- ва 3-чораги давомида жамғармага яна 5 миллиард 738 миллион сўм маблағ ажратилади. Жорий йил 1 октябрига қадар дафтардаги 1 минг 29 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланади, 292 нафар фуқарога асбоб-ускуналар ва имтиёзли банк кредитлари ажратилади.

«Аёллар дафтари»га киритилган аёллар, жами 52 минг 17 нафарни ташкил қилиб, бугунги кунга қадар 31 минг 618 нафар хотин-қизга ёрдам кўрсатилган.

«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни дафтардан чиқариш учун ҳар бир туман ва шаҳарларда алоҳида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган бўлиб, бунда 53 минг 946 нафар ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш ва 13 минг 47 нафар ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, 1 минг 991 нафар ёшларга психологик ёрдам кўрсатиш назарда тутилган.

«Дунё бозорига рақобатбардош маҳсулотлар билан кириб бориш учун ҳар кун, ҳар бир дақиқа ғанимат. Шу боисдан, бугун Хоразм вилоятида одамлар турмушини сезиларли даражада яхшилаш бунинг учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлашимиз, натижада вилоятни жадал ривожлантиришимиз учун, бир биримизга елкадош бўлган ҳолда фаол ишлашимиз шарт!

Бунинг учун ҳар бир раҳбар ходим пастга тушган ҳолда, ишни қатъий тартиб-интизом, масъулият, ташаббускорлик ва фидойилик билан самарали ташкил қилиши зарур», - деди Ф.Эрманов ўз мурожаатида.

Аҳмаджон Шокиров, ЎзА