Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким соврини кимга насиб этади?
17:21 / 2021-06-03

Бокс

 

Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида бокс бўйича Тошкент вилояти ҳокими соврини учун республика мусобақаси старт олди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг 130 нафарга яқин маҳоратли спортчилари -49, -52, -57, -60, -63, -69, -75, -81, -91 ва +91килограмм вазн тоифаларида ғолиблик учун курашмоқда.

–Давлатимиз раҳбариининг “Ўзбекистонда боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида иқтидорли боксчиларни саралаш учун селекцион турнирлар ташкил этиш, ёшларни бокс спорт турига кенг жалб қилиш белгиланган. Шу маънода, ўтказилаётган мазкур мусобақа Ватанимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни камолга етказишда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Тошкент вилояти бокс федерацияси раиси Озод Хасанов.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети раҳбарияти ва Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этди.

Мусобақалар 5 июнгача давом этади.

 

ЎзА